Қўрғонтепада чойхона ёниб кетди (видео)
Crime
−
05 August 1639 1 minute
Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида чойхонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 5 август куни соат 15:06 ларда Қўрғонтепа тумани, А. Жоме маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган чойхонада юз берган. Ёнғин ҳақида 112 ягона диспетчерлик тизими орқали хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 15:10 да воқеа жойига етиб бориб, кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғинни соат 15:56 да тўлиқ бартараф этган.
Ҳодиса оқибатида чойхонанинг том қисми ёниб, зарар кўрган. Ёнғин натижасида жабрланганлар ва тан жароҳати олганлар қайд этилмаган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган кўп қаватли уйлардан биридаги электр қутисида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All