Қрим кўпригига берилган зарбалар учун жавоб оғриқли бўлади – Путин (видео)
World
−
18:24 701 2 minutes
Россия Президенти APEC саммити доирасида ХХР Раиси Си Цзиньпин ва АҚШ етакчиси Дональд Трамп билан ўтказилган уч томонлама учрашув якунлари бўйича матбуот анжумани чоғида Қрим кўприги атрофидаги вазиятга изоҳ берди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Путиннинг айтишича, Киев Қрим кўпригига зарба берганидан сўнг, Украинадаги айрим соҳа объектлари ва инфратузилмаси бўйича ўт очишни тўхтатиш имкониятини муҳокама қилаётган Россия энди “келишмайди”.
Россия Президенти, шунингдек, Керчь бўғози орқали ўтувчи кўприк ҳарбий техника ва ўқ-дориларни ташиш учун фойдаланилмаган, фақат тинч мақсадларга мўлжалланган объект эканига алоҳида эътибор қаратган.
“Шуни айтмоқчиманки, Қрим кўприги – бу фақат тинч мақсаддаги объектдир. Биз анча вақтдан бери – мен тўғридан тўғри кўрсатма берганман – Қрим кўпригидан на ҳарбий техникани ташиш, на ўқ-дориларни кўчириш учун фойдаланяпмиз. Бу фақат фуқаролик объектидир”, дейди Россия раҳбари.
У ушбу кўприк орқали ҳатто нефть маҳсулотлари ҳам ташилмаганини алоҳида қайд этган. Шу билан бирга, Россия етакчиси Россия Қрим кўпригига берилган зарбаларга жавоб қайтаришини ва бу Киев режими учун анча оғриқли бўлишини ваъда қилди.
“Биз ушбу зарбаларга жавоб қайтарамиз ва буни ҳамма билишини истайман. Ўйлайманки, ҳозиргина айтганимдек, бизнинг жавоб ҳаракатларимиз Киев режимининг кўприкка нисбатан қилган ишидан кўра анча оғриқли бўлади”, дейди Путин.
Шу билан бирга, у Қрим кўприги албатта тикланишига ваъда берган. У, шунингдек, иншоотнинг темир йўл қисми аллақачон таъмирланганига эътибор қаратган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 ноябрь куни Киевнинг учувчисиз учиш аппаратлари ҳужумлари оқибатида Қрим кўприги конструкцияларига шикаст етган эди. Кремль дронларнинг Россия ҳудудларига “террористик ҳужумлари” кучайиши Россия Президенти Владимир Путин, Оқ уй раҳбари Дональд Трамп ва ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг APEC доирасидаги бўлажак учрашуви билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги қайд этилган.
Live
All