Қозоғистонда ўзбекистонликни автобус уриб кетди
Local
−
24 August 2019 5454 1 minute
Жорий йил 22 августдан 23 августга ўтар кечаси Қозоғистоннинг Туркистон вилоятининг Ёпкенди посёлкасидан ўтувчи Туркистон – Чимкент автотрассасида Ўзбекистон фуқароси Э.А. автобус уриб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг Олма ота шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотларга асосланиб хабар бермоқда.
Йўл-транспорт ҳодисаси бўйича жиноий иш очилиб, тергов олиб борилмоқда.
Бош консулхона вазиятни назоратга олди ва Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ҳамда Қозоғистоннинг Олмаота ва Чимкент шаҳарлари, Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади: +7-727-291-11-78.
Live
AllMisrda yo'lovchi poezdi rel'sdan chiqib ketdi
08 November
Albaniyada ommaviy namoyishlar davom etmoqda
08 November
Erdo'g'an rafiqasi bilan Ozarbayjonga bordi
08 November
08 November