Қозоғистонда қор ёғди (фоторепортаж)
World
−
15 April 2023 20173 1 minute
Бугун, 15 апрель Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида ҳарорат 9 даражага тушиб кетиб, қалин қор ёғди ва айни дамда ёғишда давом этмоқда. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” нашри хабар берди.


Об-ҳаво маълумотларига кўра, шаҳарда душанбагача ёғингарчилик кутилмоқда.


Келтирилишича, синоптиклар шаҳарда кучли қордан ташқари ерлар музлашини прогноз қилган. Шунингдек, шаҳар аҳолиси ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 5-7 даража совуққа тушиши ҳақида огоҳлантирилган.


