Қозоғистонда давлат тўнтаришининг олди олинди
World
−
21:17 1712 1 minute
Жорий йилнинг 30 октябрь куни Атрауда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари экстремистик гуруҳ тузиш, унга раҳбарлик қилиш ва унда иштирок этишда гумонланган 10 кишини қўлга олди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, қўлга олинган терроризмни тарғиб қилиш ва диний адоватни қўзғатишда ҳам гумонланмоқда.

“Тергов талқинига кўра, жиноий гуруҳ аъзолари Қозоғистоннинг ғарбий минтақасида конституциявий тузум асосларини зўравонлик билан ўзгартиришни мақсад қилган. Гумонланувчиларнинг яшаш жойларида ўтказилган тинтув чоғида ўқотар қуроллар, гиёҳвандлик моддалари, диний атрибутлар, адабиётлар ва бошқа ашёвий далиллар мусодара қилинди”, дея хабар берди идора.

Шунингдек, идора ходимлари гуруҳ иштирокчилари томонидан ташкил этилгани айтилаётган болалар ва ўсмирлар учун учта яширин ўқув маркази фаолиятига чек қўйган. Баъзи гумонланувчилар аввалроқ ҳам террористик ва умумий жиноятлар учун судланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2016 йил 15 июлдаги давлат тўнтаришига уриниш вақтида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга суиқасд уюштиришда иштирок этганликда айбланаётган, халқаро қидирувда бўлган Б.К. исмли шахс қўлга олинганди.
Live
All