Қозоғистон президентлигига илк аёл номзод

World

image

“Ак-Жол” партияси вакили Дания Еспаева Қозоғистон президентлигига биринчи аёл номзод бўлди. Еспаева 1961 йилда Оқтўбе вилоятида туғилган. 1982 йилда Олма-Ота ҳисоб-кредит техникумини 1993 йилда Давлат бошқарув Академиясини битирган. Мутахассислиги – иқтисодчи.

Дания Еспаева асосий иш фаолиятини банкларда ўтказшган – умумий ҳисобда 34 йил, ундан 17 йил бошқарувчи лавозимларида ишлаган.

Еспаева “Курмет” ордени ва Қозоғистон мустақиллигининг 20 йиллиги – давлат мукофотлари билан тақдирланган.

Бугунги кунда Дания Еспаева “Казкоммерцбанк”нинг Оқтўбе филиали бошқарувчиси лавозимида ишлайди. Жамоат ишларида ва хайр-эҳсон акцияларида фаол иштирок этиб келмоқда.

Дания Еспаева 58 ёшда. Ҳозирда оиласи билан ажрашган, 2та фарзанди бор.


Author

Rate Count

118

Rating

2.8

Rate this article

Share with your friends