Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисига ўринбосар тайинланди
Local
−
05 April 2023 9433 1 minute
Шуҳрат Даулетияров Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Бунга қадар у капитал қурилиш ва таъмирлаш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келган эди. Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари ижросини мониторинг ва назорат қилиш шўбасида фаолият юритган.
Live
All