Қирғизистонликларни “ухлатган” ўзбекистонлик ака-ука усталар ушланди

Crime

image

Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой туманида фирибгарликда гумонланиб 2023 йилдан бери қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2021 йилда Оқ-Тупроқ қишлоғи аҳолиси ўзларига таниш бўлган шахслар устидан ариза билан мурожаат қилган. Уларнинг сўзларига кўра, эркаклар деразалар ясаб беришни ваъда қилиб, пулларни олган, аммо ўз мажбуриятларини бажармаган. 

Текширув давомида жабрланувчиларга етказилган умумий моддий зарар 122 минг сомдан ошгани аниқланган. Ҳолат юзасидан “Фирибгарлик” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган, 2023 йилда эса гумонланувчиларга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Қадамжой туман ИИБ ходимлари гумонланувчиларнинг қаерда эканини аниқлаган. Улар Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятида яшовчи, 1989 ва 1991 йилларда туғилган ака-ука бўлиб чиққан.

Иккаласи ҳам Қадамжой тумани ҳудудида қўлга олинган. Тергов тадбирлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польша Республикасида қўлга олинган ва экстремистик йўналишдаги жиноятни содир этганликда айбланиб халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга экстрадиция қилинганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends