Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди

Local

−

image

Бугун, 15 апрель куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.

Маълум қилинишича, Тошкент вақти билан 14:49 да (Гринвич бўйича 09:49 да) Қирғизистонда 4 баллик зилзила юз берган. 

Зилзила координаталари 40,87 градус шимолий кенглик ва 73 градус шарқий узунликка эга бўлди.

Зилзила магнитудаси 4 баллга тенг бўлган. Чуқурлик – 15 км. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 320 км жанубий-шарқда жойлашган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:                                    

Андижон вилояти Хонобод шахрида – 3 балл, 8 км.

Андижон вилояти Қўргонтепа туманида – 2-3 балл, 16 км.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends