Қирғизистон Хитой билан чегарани ёпмоқчи
World
−
31 January 2020 7303 1 minute
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Хитойда коронавирус тарқалиши фавқулодда ҳолат сифатида тан олингани ва 20 га яқин мамлакатда бу вирус билан касалланганлар аниқлангани сабабли, Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хитой билан чегарани ёпишни таклиф қилмоқда.
Шу билан бирга, республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги қўшни Хитой билан чегара қачон ёпилишини аниқлаштирмади.
Ушбу саволга Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тезкор штаб-квартираси унда бўлиб ўтаётган йиғилиш натижалари бўйича жавоб бериши мумкин.
Хитойда ушбу касалликдан 213 киши вафот этган, 9356 кишида эса бу вирус аниқланган.
Нуруллоҳ Шарипов
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August