Қирғизистон Бош вазири Ўзбекистонга келади
Local
−
30 April 2024 9300 1 minute
Жорий йилнинг 2-3 май кунлари Қирғизистон Бош вазири Оқилбек Жапаров амалий ташриф билан Тошкентда бўлади. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.
Жапаров ташрифи давомида Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишида ҳамда Тошкентда бўлиб ўтадиган Учинчи халқаро инвестиция форумида иштирок этади.
Шунингдек, Жапаровнинг кун тартибидан энергетика ва қурилиш саноатида фаолият юритувчи халқаро компаниялар раҳбарлари билан музокаралар ўтказиш, қурилиш лойиҳалари бош режалари билан танишиш ҳам ўрин олган.
Live
AllJizzaxda 10 yoshli qiz zo'rlandi
06 October