Қирғизистон афғонларнинг мамлакатга киришини чеклади
World
−
23 August 2021 8480 1 minute
Қирғизистон Aфғонистон фуқароларига виза беришни деярли тўхтатди. Бу ҳақда 24.kg ахборот агентлиги Ташқи ишлар вазирлигига асосланиб хабар берди.
Маълумотларига кўра, бу қарор минтақадаги ички сиёсий вазиятнинг беқарорлиги ва исталмаган шахсларнинг чегарадан кириб келиш хавфи, шунингдек, кўп сонли қочқинларни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинган.
Таъкидланишича, чекловлар дипломатик ва хизмат визаларини беришга тааллуқли эмас. Aфғонистонлик талабалар учун виза бериш масаласи таcдиқланиш босқичида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон давлат чегара хизмати хавфсизликни таъминлаш мақсадида қирғиз-тожик ва қирғиз-ўзбек чегарасида қўшимча вақтинчалик портларни жойлаштирган эди.
Live
All