Қайси ҳудудда 20 ёшида ота бўлганлар кўп учрайди?

Local

image

Жорий йилнинг январь–октябрь ойларида Ўзбекистонда 1287 нафар йигит 20 ёшида фарзандли бўлган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Таъкидланишича, рўйхатнинг юқори поғонасини Самарқанд вилояти эгаллаган. Бу ҳудудда 20 ёшида ота бўлганлар сони 222 нафарни ташкил қилган.

Ҳудудлар кесимида 20 ёшида фарзандли бўлган эркаклар сони қуйидагича:

Қашқадарё вилояти – 209 нафар;

Сурхондарё вилояти – 128 нафар;

Бухоро вилояти – 109 нафар;

Фарғона вилояти – 107 нафар;

Тошкент шаҳри – 95 нафар;

Қорақалпоғистон Республикаси – 75 нафар;

Наманган вилояти – 69 нафар;

Тошкент вилояти – 68 нафар;

Хоразм вилояти – 68 нафар;

Жиззах вилояти – 48 нафар;

Андижон вилояти – 46 нафар;

Навоий вилояти – 26 нафар;

Сирдарё вилояти – 17 нафар.

Эслатиб ўтамиз, Республика бўйича 10 406 та қайд этилган никоҳда келиннинг ёши куёвникига нисбатан катта бўлгани ҳақида хабар берилганди. Унда юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятига тўғри келган.

Озода Чориева


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

467

Rating

3.2

Rate this article

Share with your friends