“Қайрат” Чемпионлар лигасидан чиқиб кетди
Sport
−
09:58 804 1 minute
Қозоғистоннинг “Қайрат” жамоаси Чемпионлар лигаси учинчи саралаш босқичининг иккинчи ўйинида Болгариянинг “Левски” жамоасига 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Шу тариқа, қозоғистонликлар 2026-2027 йилги мавсум Чемпионлар лигаси босқичида иштирок этмайдиган бўлди.
Кеча, 11 август куни Қозоғистонда бўлиб ўтган баҳсда Рейналдо 13-дақиқадаги голи эвазига меҳмонларни ғалабасини таъминлади.
Учрашув Туркистонда бўлиб ўтди. “Қайрат” уй ўйинларини Олмаотадаги Марказий стадионда ўтказади, аммо Канье Уэстнинг концерти туфайли арена бу вақтда банд бўлган.
Болгария жамоаси биринчи ўйинда ҳам 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Шу тариқа, “Левски” кейинги босқичга йўл олди. Унинг сўнгги саралаш босқичидаги рақиби Марко Николич бошчилигидаги Грециянинг АЕК Афина жамоаси бўлади.
Ўтган мавсумда “Қайрат” илк бор Чемпионлар лигасининг асосий босқичига чиққанди. Қозоғистон жамоаси ўтган мавсумда турнирнинг асосий босқичида бир очко тўплаб, умумий ҳисобда 36-ўринни эгаллаган. Эндиликда “Қайрат” Европа лигаси саралаш босқичида ўз иштирокини давом эттиради.
Live
All