Қатарда дунёдаги энг йирик газ заводи портлади. 50 дан ортиқ ярадор ва бедарак йўқолганлар бор (видео)
World
−
22 June 9219 2 minutes
Қатарнинг Рас-Лаффан саноат ҳудудидаги заводда юз берган портлаш оқибатида 54 киши жабрланди ва яна 18 киши бедарак йўқолганлар рўйхатида қолмоқда. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик хабарига кўра, Ички хавфсизлик кучлари таркибидаги Қатар халқаро қидирув-қутқарув гуруҳи фуқаролик мудофааси бўлинмалари билан ҳамкорликда бедарак йўқолганларни қидириш ишларини бошлаган.
Ҳодиса 21 июнь куни кечқурун Доха шаҳри яқинидаги QatarEnergy компаниясига қарашли корхонада содир бўлган. Расмий маълумотларга кўра, портлашга техник носозлик сабаб бўлган. Айни пайтда ҳеч қандай сизиб чиқиш ҳолати қайд этилмаган.
QatarEnergy компанияси ишлаб чиқариш жараёнини ишга тушириш вақтида Барзан газ тақсимлаш пунктида портлаш ва ёнғинга сабаб бўлган ҳодиса юз берганини тасдиқлади. Ёнғинни бартараф этиш учун воқеа жойига зудлик билан қутқарув ва ёнғин ўчириш гуруҳлари юборилган. Компания ёнғин назорат остига олинганини билдирди.
Маълумот учун, Рас-Лаффан март ойида ҳам ракета ҳужумларига учраган эди. Ўшанда зарбалар QatarEnergy инфратузилмасига жиддий зарар етказиб, йирик ёнғинга сабаб бўлган. Мазкур корхоналар дунёдаги энг йирик суюлтирилган табиий газ (LNG) ишлаб чиқариш ва экспорт марказларидан бири ҳисобланади. Рас-Лаффан қувватлари глобал LNG етказиб бериш ҳажмининг қарийб 20 фоизини таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 июнь куни Покистоннинг нотинч шимоли-ғарбий ҳудудида иккита йўл бўйидаги бомба портлаши оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлганди.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August