Қашқадарёда шикастланган темир йўл қисми тикланди
Local
−
07 April 2019 9249 1 minute
Аввалроқ, ғайритабиий равишда бўлиб ўтган ёғингарчилик туфайли Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани Оқработ қишлоғида кўчки юзага келиши оқибатида темир йўл рельслари осилиб қолгани ҳақида хабар берган эдик.
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Қашқадаёдаги ҳолатга изоҳ бериб, тез орада шикастланган темир йўл қисми тикланишини маълум қилганди.
Айни дамда, шикастланган темир йўлнинг устки қисмини тиклаш ва мустаҳкамлаш ишлари якунланди ҳамда пўлат излар тўлиқ тикланди. Поездлар ҳаракатланиши йўлга қўйилди.
Live
All