Ёғингарчилик оқибатида Қашқадарёда поезд вагони осилиб қолди
Жамият
−
06 Апрель 2019
14872Қашқадарёда юз берган кучли ёғингарчилик вилоятнинг бир қатор ҳудудларида катта талофатларни келтириб чиқарди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.
Жумладан, Қашқадарё тоғ-ён бағрида ҳудуддан ўтувчи темир йўл рельсида поезд ҳаракатланаётган вақтда тупроқ кўчиши содир бўлди. Натижада Тошкент-Сурхандарё йўналишида ҳаракатланаётган поезднинг вагони осилиб қолган.
Маълум бўлишича, бу воқеа Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Оқработ қишлоғи ҳудуди содир бўлган. Кучли жала ёғиши оқибатида ер сатҳи чўккан ва темир йўлларга ҳам зиён етган.
Айни пайтда мутахассислар муаммони бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўрмоқда.
Бундан ташқари, кеча, 5 апрель куни Қашқадарёнинг Яккабоғ туманида кучли ёғингарчиликдан сўнг бир қатор ҳудудларни сел босгани тўғрисида кеча хабар қилган эдик.
QALAMPIR.UZ манбасига етиб келган суратлардан кўриш мумкинки, сел ҳудудга катта талофат етказган.
Жумладан, тумандан оқиб ўтувчи катта сув йўли устига қурилган кўприк тўлиқ вайрон бўлган.
Бундан ташқари, сел қишлоқлардаги йўллар ва ҳовлиларга ҳам зарар етказган.