Қашқадарёда 4 та мактабнинг 41 нафар ўқувчисида коронавирус аниқланди

Local

image

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги мактабларда таълим олаётган жами 41 нафар ўқувчида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда туман Санитария-эпидемиология станцияси раҳбари QALAMPIR.UZ га маълум қилди. 

Қайд этилишича, Яккабоғ туманида жойлашган 2-сонли мактабда 5 нафар, 5-сонли мактабда 31 нафар, 83-сонли мактабда 1 нафар, 27-сонли мактабда 4 нафар ўқувчи коронавирус билан касалланган.

Туман ҳокимлиги Матбуот хизмати раҳбари Шерзод Ҳасановнинг таъкидлашича, айни вақтда мактабларнинг масофавий таълимга ўтиши билан бўглиқ ҳолатлар кўриб чиқилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Халқ таълим вазирлиги мактабларда ўқитувчи ёки ўқувчиларда вирусга чалиниш ҳолати аниқланадиган бўлса, дарслар онлайн тизимга ўтказилишини маълум қилганди. Бунда ўқувчилар таълимни масофадан олиши учун Миллий телерадиокомпаниясининг “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида эфирга узатилаётган дарслар давом эттирилади.


Tags

Rate Count

180

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends