Қашқадарёда ҳомиладор аёл ўзини зўрламоқчи бўлган эркакни ўлдирди
Crime
−
23 September 2021 46610 2 minutes
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида ҳомиладор қўшнисини зўрламоқчи бўлган фуқаро аёл томонидан пичоқланиб ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.
Жорий йилнинг 25 июнь куни Чироқчи тумани, “Лангар” МФЙ, “Тўлақул” қишлоғида яшаган марҳум Ж.А. қўшниси – ҳомиладор Н.Ж.га нисбатан куч ишлатиб, уни жинсий алоқа қилишга ундаган.
Бироқ, юзага келган ҳолатда ўз номусини ҳимоя қилган аёл ёнида бўлган ошхона пичоғи билан Ж.А.га бир маротаба зарба бериб, етказилган тан жароҳати натижасида Ж.А. вафот этган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Чироқчи туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Тергов давомида марҳум Ж.А.нинг ўлими юзасидан Чироқчи тумани прокурори томонидан “Лангар” қишлоғида аҳоли ва жабрланувчилар билан учрашувлар ўтказилган. Марҳумнинг яқинлари туман прокуратурасида бир неча маротаба қабул қилиниб, уларнинг жиноятга Н.Ж.нинг акаси ва отасининг ҳам алоқаси борлиги ҳақидаги тахминлари дастлабки терговда текширилганда, ўз тасдиғини топмаган.
Тергов якунига кўра, Н.Ж.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан айблов эълон қилиниб, жорий йилнинг 7 сентябрь куни жиноят иши суд муҳокамасига юборилган.
Жиноят иши ҳозирда жиноят ишлари бўйича Чироқчи тумани судида кўрилмоқда.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September