Қашқадарёда ҳайдовчи Nexia`да пиёдани босиб кетди

Crime

image

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Қашқадарё вилояти Ғузор тумани “Совулғор” МФЙ ҳудудида Nexia иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, бир инсон вафот этди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар қилди.

Маълум бўлишича Nexia ҳайдовчиси қор ёғаётгани сабабли йўлни кесиб ўтаётган фуқарони кўрмасдан уни уриб юборган. Жабрланувчи олган тан жароҳати натижасида шифохонага етмасдан вафот этган.

“Қарши шаҳрига кетаётган эдим. 22:30 лар атрофида кучли қор ёғаётган эди. Олд тарафимдан келаётган машина нурида кўзим қамашиб кетди. Шунда бир нарсанинг устидан босиб ўтганимни сезди. Ортимга қарасам одам экан. Тезда уни шифохонага олиб боришга ҳаракат қилдим”, дейди ҳайдовчи. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Динара Юсупова


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

91

Rating

3

Rate this article

Share with your friends