Қаршида Nexia портлади. Қурбон ва жароҳатланганлар бор

Crime

image
Қарши шаҳрида Nexia-2 автомобилига ўрнатилган метан газ баллони портлаши оқибатида 1 киши вафот этди, яна икки киши турли тан жароҳатлари олди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 8 июль куни соат 07:32 да Муборак тумани “Қурувчилар” МФЙ ҳудудидан ўтган А-380 “Қарши–Бухоро” автомобиль йўлининг 128-километрида Қарши шаҳридан Бухоро вилояти томон ҳаракатланиб кетаётган, Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида яшовчи, 1972 йилда туғилган Ж.Ж. бошқарувидаги Nexia-2 русумли автомашинага ўрнатилган метан газ баллони ёрилган.

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида автомашинада бўлган 1 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, 2 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан Муборак туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Ҳодиса оқибатида ёнғин содир бўлмаган.

Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Муборак тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends