“Қанча туради?” Маск Британиянинг нархига қизиқди

World

image

Америкалик тадбиркор Илон Маск ҳазил тариқасида Буюк Британияни сотиб олиши мумкин бўлган сумма билан қизиқди. Бу ҳақда у ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

У “The Babylon Bee” сатирик нашрининг “бугун Илон Маск фуқароларга бир пайтлар эга бўлган сўз эркинлигини қайтариб бериш учун Буюк Британиянинг бутун ҳудудини кутилмаганда сотиб олди” мазмунидаги сохта хабарига шундай муносабат билдирди.

“Бу қанча туради?” деб жавоб қайтарди Маск.

Миллиардер худди шундай саволни 2017 йилда Twitter (ҳозирги X) фойдаланувчиларидан бирининг платформани сотиб олиш ҳақидаги таклифига жавобан берган эди. 2022 йилда Маск ижтимоий тармоқни 44 миллиард долларга сотиб олди. 2023 йилда ижтимоий тармоқ ўз номи ва логотипини ўзгартирди. Тадбиркор бу қарорни “ҳамма нарса учун” мўлжалланган илова яратиш билан изоҳлаган эди.

Маълумот учун, Илон Маск – дунёнинг энг бой одами. “Forbes” ҳисоб-китобларига кўра, унинг бойлиги 826,2 миллиард долларни ташкил этади. Ёз бошида у бир муддат триллионер бўлди, аммо тез орада бу мақомни йўқотди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ SpaceX компанияси IPO олдидан инвесторлар учун тақдим этган ҳужжатларида компания раҳбари Илон Маскнинг йиллик расмий маоши 2019 йилдан бери 54 минг доллар эканини маълум қилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends