Бразилиянинг қамоқдаги собиқ президенти шошлинч шифохонага ётқизилди
World
−
11:53 287 1 minute
Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонару ичак тутилиши сабабли шифохонага ётқизилди. 71 ёшли сиёсатчининг қорин қисмида оғриқ ва шиш пайдо бўлган. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 20 ноябрь куни Болсонару Бразилия пойтахти Бразилиадаги шифохонага олиб борилган. Шифокорлар ўтказган текширувлар унинг ичагида тутилиш мавжудлигини кўрсатган.
Болсонаронинг шифокори Бразил Каядонинг журналистларга маълум қилишича, ҳозирда собиқ президентнинг аҳволи назорат қилинмоқда. Унга оғриқ қолдирувчи дорилар берилмоқда. Шифокорлар жарроҳлик аралашувисиз ичак тутилишини бартараф этишга ҳаракат қилмоқда.
Қайд этилишича, Болсонару 2019–2022 йилларда Бразилияга президентлик қилган. У 2018 йилда сайловолди тадбирлари вақтида қорин қисмидан пичоқланган ва шундан буён бир неча бор шифохонага ётқизилиб, жарроҳлик амалиётларини бошдан кечирган.
Маълумот учун, Жаир Болсонару 2022 йилги президентлик сайловларида амалдаги давлат раҳбари Луис Инасиу Лула да Силвага мағлуб бўлганидан кейин давлат тўнтаришини режалаштиришда айбдор деб топилган. У ўтган йилдан буён 27 йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда. Тиббий сабабларга кўра эса, собиқ президентга инсонпарварлик асосида уй қамоғида бўлишга рухсат берилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бразилияда президентлик сайловида амалдаги давлат раҳбари Лула да Силвага ютқазган сенатор Флавио Болсонару суднинг мамлакатдан чиқиш тақиқиқа қарамай, АҚШга қочиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All