“Қамчиқ” довонига қалин туман тушди
Local
−
04 March 2620 1 minute
Наманган вилоятининг Поп туманида жойлашган "Қамчиқ" довонида кўриш масофаси 10 метргача қисқарди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) хабар берди.
Унга кўра, бугун, 4 март соат 09:00 ҳолатига кўра, “Қамчиқ” довонида вазият яхши, ҳаво булутли, довоннинг айрим ҳудудларига қуюқ туман тушган. Кўриш масофаси 10-15 метргача қисқарган.
ФВВ ушбу ҳудудда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраган.
Live
All