“Қамчиқ” довони ёпилди

Interesting

image

Бугун, 10 декабрь куни кучли қор ёғиши сабабли "Қамчиқ" довони номаълум муддатга ёпилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.  

Маълум қилинишича, об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, кучли қор ёғиши, кўчки хавфи юзага келганини инобатга олиб, 10 декабрь куни соат 02:30 дан бошлаб “Қамчиқ” довонида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди.

“Довон йўли очилиши бўйича қўшимча маълумот берилади”, дейилади хабарда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends