Қабул-2020: биринчи кунда 15 мингга яқин абитуриент рўйхатдан ўтди

Local

−

image

Бугун, 20 июнь 15 мингга яқин талаба олий таълим муассасига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Давлат тест маркази ахборот берди.

2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига рўйхатдан ўтган абитуриентлар соат 18:00 ҳолатига14 524 нафарни ташкил қилди.

Таълим шакли бўйича:

•    Кундузги таълим шакли – 9 325 нафар;
•    Сиртқи таълим шакли – 4 933 нафар;
•    Кечки таълим шакли – 266 нафар.

ОТМлар жойлашган ҳудуд бўйича:

•    Андижон вилояти – 1 546 нафар;
•    Бухоро вилояти – 590 нафар;
•    Фарғона вилояти – 854 нафар;
•    Жиззах вилояти – 354 нафар;
•    Наманган вилояти – 815 нафар;
•    Навоий вилояти – 472 нафар;
•    Қашқадарё вилояти – 617 нафар;
•    Қорақалпоғистон Республикаси – 360 нафар;
•    Самарқанд вилояти – 1 412 нафар;
•    Сирдарё вилояти – 394 нафар;
•    Сурхондарё вилояти – 792 нафар;
•    Тошкент шаҳри ва вилояти – 5 979 нафар;
•    Хоразм вилояти – 339 нафар.

Рўйхатдан ўтган абитуриентлар ОТМлар кесимида


Tags

Rate Count

120

Rating

3

Rate this article

Share with your friends