Ижтимоий ҳимоя агентлиги ходимларига 300 фоиз устама бериладими?
Local
−
14:14 1487 2 minutes
Тармоқларда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимларига 300 фоизгача устама ва 13,6 миллион сўмгача мукофот берилиши ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ушбу хабарлар юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 17 сентябрдаги 493-сон қарори асосида агентлик ходимларига 300 фоизгача устама ва 13,6 миллион сўмгача мукофот берилиши ҳақида хабарлар тарқалди.
Агентликнинг билдиришича, хабарларда қарор мазмунининг тўлиқ акс эттирилмагани жамоатчиликда нотўғри тушунча юзага келишига сабаб бўлган. Мазкур қарор билан агентлик тизимидаги тиббий-ижтимоий ва таълим муассасаларида бюджетдан ташқари маблағларни шакллантириш ҳамда улардан самарали фойдаланиш тартиби белгиланган.
Қарорга мувофиқ, ҳар йили муассасаларнинг пуллик хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш фаолияти бўйича прогноз кўрсаткичлари белгиланади. Ушбу кўрсаткичларни бажаришга ҳисса қўшган ходимларни рағбатлантириш тартиби ҳам назарда тутилган.
Жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун муассасаларда меҳнат терапиясини йўлга қўйиш, уларнинг касбий ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш мақсадида хизмат кўрсатиш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш белгиланган.
Билдирилишича, мазкур фаолият натижасида шаклланган бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар ҳамда ушбу жараёнга ҳисса қўшган ходимларни рағбатлантириш мумкин.
Шу билан бирга, қарорда назарда тутилган 300 фоизгача, 5 бараваригача ёки 10 бараваригача бўлган миқдорлар рағбатлантиришнинг энг юқори чегараларини англатади. Яъни барча ходимларга бир хил ёки мажбурий тарзда 300 фоиз устама тўланмайди.
Рағбатлантириш миқдори муассасада шаклланган бюджетдан ташқари маблағлар, ходимнинг ушбу жараёнга қўшган ҳиссаси ҳамда белгиланган тартиб асосида белгиланади. Шунингдек, Давлат бюджети ҳисобидан ходимларнинг лавозим маошига мажбурий равишда 300 фоиз қўшимча тўлов жорий этилмайди.
Муассасада тегишли бюджетдан ташқари маблағлар шаклланмаган бўлса, ушбу маблағлар ҳисобидан рағбатлантириш ҳам амалга оширилмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда олий маълумотли ҳамшира ва тиббиёт оғаларига устама тўланиши ҳақида хабар берилган эди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September