Июль ойи қандай об-ҳаво билан бошланади?
−
29 June 2024 26850 2 minutes
Ўзгидромет 1-3 июль кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1 июль куни шамол 15-20 м/с гача кучайиши ҳамда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 1 июлда 28-33 даража, 2 июлда 30-35 даража, 3 июлда 32-37 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ҳамда Навоий вилоятларида ҳам ҳаво бироз булутли, айрим ҳудудларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1 июлда 20-25 даража, 2-3 июлда 18-23 даража, кундузи 1-2 июлда 30-35 даража, 3 июлда 33-38 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи-баъзида ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-2 июлда 20-25 даража, 3 июлда 18-23 даража, кундузи 1 ва 3 июлда 32-37 даража, 2 июлда 30-35 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, айрим ҳудудларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1-2 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат 1 июлда кечаси 23-28 даража, кундузи 36-41 даража, 2 июлда кечаси 22-27 даража, кундузи 34-39 даража, 3 июлда кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1-2 июлда айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 1 июлда 32-37 даража, 2-3 июлда 30-35 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 1 июлда айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 2-3 июлда эса ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-2 июлда 15-20 даража, 3 июлда 12-17 даража, кундузи 1 ва 3 июлда 23-28 даража, 2 июлда 20-25 даража иссиқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда қачон аномал иссиқ бўлиши ҳақида прогнозлар очиқланганди.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November