Италиядаги ЙТҲда жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар бормиди?

Local

image

Ўзбекистоннинг Рим шаҳридаги элчихонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 22 май куни Флоренциядан Сиенага (Италия) бориш йўлида ичида туристлар бўлган автобуснинг ҳалокатга учраши натижасида жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда ТИВ хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, элчихона Италия ТИВ ва бошқа давлат тузилмалари билан алоқада бўлиб турибди.

Шу билан бирга Консуллик-ҳуқуқий департаменти Италия, Ватикан, Мальта ва Сан-Марино ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда мамлакатнинг Рим шаҳридаги элчихонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +39-06-878-60-310.


Author

Tags

TIV

Rate Count

11

Rating

3

Rate this article

Share with your friends