Истанбулни қалин қор қоплади (фоторепортаж) 

World

image

Туркиянинг Истанбул шаҳрида кучли қор ёғди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар бермоқда.  

Таъкидланишича, синоптиклар бир кун аввал Истанбул аҳолисини ноқулай об-ҳаво шароитидан огоҳлантирган. Қор шаҳарнинг ғарбий ва шимолий қисмларида кучли ёғган. 

Қайд этилишича, йўлларда катта тирбандликлар юзага келган, одамлар машиналарини йўл четига қўйиб, пиёда юришга мажбур бўлган. Метрода пиёдалар оқими туфайли тиқилинч юзага келган. Баъзи автобус йўналишлари эрталабгача тўхтаб қолган. 

Шунингдек, шаҳарда савдо марказлари ва бир қанча корхоналар ёпилган. Истанбул аэропортида парвозлар кечиктирилган. 

Аввалроқ, Тошкент ва Истанбул ўртасидаги авиапарвозлар кечиктирилгани ҳақида хабар бергандик. 


Rate Count

82

Rating

3.2

Rate this article

Share with your friends