Истанбулдаги масжидда қуролли отишма бўлди (видео)
World
−
09:53 953 1 minute
Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Аюбсултон масжидида ибодат давом этаётган пайтда икки киши ўртасида жанжал чиқди. Сўнг жанжал кучайиб, қуролли тўқнашувга айланиб кетди. Бу ҳақда “Haberturk” хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа кеча, 28 сентябрь куни Аюбсултон масжидида содир бўлган. Ибодат давом этаётган вақтда 38 ёшли С.A. ва A.M.Ч. ўртасида ҳозирча сабаби номаълум бўлган жанжал юзага келган.
Жанжал кучайиб кетгач, A.M.Ч. ёнида бўлган рухсатномали тўппончасини чиқариб, уни тўхтатиш мақсадида ҳавога 4 марта ўқ узган.
Ўқ овозларидан сўнг масжидда саросимали вазият юзага келган. Хабар берилиши билан воқеа жойига Аюбсултон тумани полиция ходимлари етиб келган.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари A.M.Ч.ни фойдаланган қуроли билан бирга қўлга олган.
Билдирилишича, ҳодиса юзасидан текширув олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Маниса вилояти Тургутлу туманидаги лицей олдида номаълум шахс қурол билан атрофга тасодифий ўқ узганди. Ҳужум оқибатида бир ўқувчи ҳалок бўлиб, 8 киши жабрланган.
Live
AllStarship kosmik kemasi ilk bor orbitaga yo'l oldi
28 September