Истанбулдаги икки йирик кўприк Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилади 

World

image

Туркиянинг Истанбул шаҳридаги икки йирик кўприк Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб Ўзбекистон байроғи ранглари билан ёритилади.  

Таъкидланишича, бугун, 1 сентябрь куни Фотиҳ Султон Меҳмет ҳамда Шаҳидлар кўприги Ўзбекистон байроғининг яшил, кўк, қизил ва оқ рангларига безалади. 

Мазкур визуал шоуни соат 20:00 дан эрталабга қадар кўриш мумкин бўлади. 

Аввалроқ, АҚШ ва Канаданинг асосий диққатга сазовор жойи, дунёга машҳур Ниагара шаршараси ва Малайзия пойтахти Куала-Лумпур Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига мамлакат байроғи рангларида ёритилиши ҳақида хабар бергандик. 


Rate Count

183

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends