Малайзия пойтахти Мустақиллик шарафига Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилади

Олам

image

Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига Малайзия пойтахти Куала-Лумпур мамлакат байроғи рангларида ёритилади. Бу ҳақда “Дунё” АА агентлиги хабар бермоқда

Маълум қилинишича, пойтахтнинг “Saloma Link” пиёдалар кўприги, пойтахт мэрияси кўп қаватли биноси, машҳур эгизак бинолар — “Petronas Тwin Towers”да жойлашган марказий чорраҳа каби рамзий диққатга сазовор жойлари Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилади. 

Агентлик маълумотларига кўра, “Petronas Тwin Towers”да жойлашган марказий чорраҳада Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган видеоролик ҳар 5 дақиқада катта экранда намойиш этилади.

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси Куала-Лумпурдаги барча ўзбекистонликларни ушбу ҳодисага гувоҳ бўлишга, эсдалик учун суратга тушишга, шу билан биргаликда карантин қоидаларига амалга қилишга чорлаган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Канаданинг асосий диққатга сазовор жойи, дунёга машҳур Ниагара шаршараси 1 сентябрь куни Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига мамлакат байроғи рангларида ёритилади.


Мақола муаллифи

Теглар

мустақиллиқ Куала-Лумпур

Баҳолаганлар

389

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг