Исроилнинг Ғазога ҳужумлари оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

World

−

image

Ўт очишни тўхтатиш режимига қарамай давом этаётган Исроил армиясининг Ғазо секторига ҳужумлари оқибатида сўнгги 48 соат ичида 16 киши ҳалок бўлди. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Вазирликнинг ёзма баёнотида 2023 йил октябрь ойидан буён Исроилнинг секторга уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони бўйича сўнгги маълумотлар эълон қилинди.

Қайд этилишича, сўнгги 48 соат ичида Ғазо сектори шифохоналарига 16 нафар ҳалок бўлганларнинг жасади ва 68 нафар ярадор олиб келинган.

2025 йил 10 октябрда ўт очишни тўхтатиш режими кучга кирганидан бери Исроил ҳужумлари оқибатида 1 643 киши ҳалок бўлган, яна 5 964 киши яраланган. Шу давр мобайнида вайроналар остидан 850 кишининг жасади чиқариб олинган.

2023 йил октябрь ойидан буён Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганларнинг умумий сони 74 695 кишига етган, яраланганлар сони эса 176 093 нафарга ошган.

Хабар қилинишича, Ғазо секторидаги вайрон бўлган бинолар харобалари остида ҳамон минглаб ҳалок бўлганларнинг жасадлари қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ҳарбийлари Ғазо сектори жанубидаги Носир шифохонасига зарба берганди. Оқибатда олти киши ҳалок бўлган, камида 12 киши жароҳатланган.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends