Исроилликлар “Ал-Ақсо” масжиди имомининг уйига бостириб кирди
World
−
04 December 2023 11258 1 minute
Исроил хавфсизлик кучлари Шарқий Қуддусдаги "Ал-Ақсо" масжидининг имоми Шайх Икрима Сабрийнинг хонадонини тинтув қилди. Бу ҳақда "Anadolu" хабар берди.
4 декабрь, душанба куни Исроил разведка хизмати ходимлари Шайх Сабрийнинг хонадонига бостириб кирган ва унинг уйини тинтув қилган. Шунингдек, Имомнинг хорижга чиқиши тақиқланганини маълум қилган.
Шайх қариндошларининг айтишича, ушбу тақиқ гўёки "Ал-Ақсо" масжидининг имоми Исроил хавфсизлигига таҳдид солаётгани учун жорий қилинаётгани айтилган.
Бир кун аввал ҳам исроиллик ҳарбийлар 100 нафар аҳоли, жумладан, Шайх Сабрий истиқомат қиладиган тураржой биносига ҳам рейдлар уюштирганди.
Ушбу рейдларда фаластинликлардан "ушбу бинолар рухсатсиз қурилгани ва бузилиши кераклиги учун" хонадонларини бўшатиши талаб қилинган.
Маълумот ўрнида, "Ал-Ақсо" масжиди имоми Шайх Сабрий узоқ йиллардан бери Исроил полицияси, разведкаси, суд тизими ва ақидапараст яҳудий ташкилотлари томонидан таъқиб қилинади.
Исроил хавфсизлик кучлари Сабрийнинг хонадонига бир неча марта рейд ўтказиб, уни сўроқ қилган.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September