Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларидан элчихонага бормаслик сўралди

Local

image

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси фуқаролардан вақтинчалик ваколатхонага бормасликни сўради. Бу ҳақда элчихона баёнот берди.

“Ҳозирги пайтда мамлакатда мураккаб вазият вужудга келаётганлигини эътиборга олиб, шахсий хавфсизлик чораларини кўришни ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликни тавсия этамиз”, дейилади расмий хабарда. 

Шунингдек, Элчихона Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларидан заруриятсиз кўчага ва бошқа кўнгилочар муассасаларга бормасликни сўраган. 

“Элчихонага (консуллик хизматларини олиш учун) келишни вақтинча тўхтатиб туришни сўраймиз. Илтимос, ўз ҳаётингизни эҳтиёт қилинг!” дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси консуллик рўйхатидан ўтмаган фуқароларнинг рўйхатдан ўтишини сўраганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends