Исроил ва Фаластин “савдо уруши”ни тўхтатди

World

image

Исроил ва Фаластин расмийлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нисбатан ўзаро санкцияларни бекор қилишга келишиб олдилар. Бу ҳақда бугун, 20 февраль куни Ynеt нашри хабар берди.

Мудофаа вазири Нафтали Беннет Фаластин маъмуриятидан Исроилга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказишни қайта бошланишини айтди. Шунингдек, Фаластин маъмурияти Исроилдан чорва молларини олиб киришга қўйилган тақиқни олиб ташлайди.

Тақиқни бекор қилиш тўғрисидаги қарор, Исроил ҳукуматининг Фаластин ҳудудларидаги координатори генерал-мойор Камил Абу-Рукун бошчилигидаги музокараларда қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Мудофаа вазири Нафтали Беннет шу ой бошида Фаластин қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришга тақиқ қўйганди. Бунга жавобан Фаластин расмийлари Исроилдан чорва молларини олиб киришни тақиқлади.

Нуруллоҳ Шарипов


Author

avatar

.

Rate Count

65

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends