Исроил Суриядаги иккита шаҳарга ҳужум қилди

World

image

Кеча, 13 январь куни тунда Исроил ҳаво кучлари Суриянинг Дайр-аз-Зор ва Бу–Камол шаҳарларидаги Эронпараст милиция инфратузилмасига ҳужум қилди. Маълумотларга кўра, ушбу ғоя АҚШдан олинган.

Сурия Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳужумларни хоинлик деб атади ва Исроил АҚШ томонидан чексиз қўллаб-қувватланишини таъкидлади. Суриялик дипломатлар БМТга Исроилнинг тажовузкор хатти-ҳаракатлари минтақадаги хавфсизликка таҳдид солаётгани тўғрисида мактуб йўллаган.

Шунингдек, Сурия БМТ Хавфсизлик Кенгашини Яқин Шарқда тинчликни сақлаш учун жавобгарлигини англашга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил декабрь ойид ҳам Суриянинг ҳаво ҳужумларига қарши мудофааси Хама вилоятининг ғарбий қисмида Исроил ҳарбийлари томонидан отилган ракеталарнинг аксариятини уриб туширишга муваффақ бўлганди.

 


Tags

Rate Count

347

Rating

3

Rate this article

Share with your friends