Сурия Исроил ракеталарини уриб туширди

Олам 4959
image

Суриянинг ҳаво ҳужумларига қарши мудофааси Хама вилоятининг ғарбий қисмида Исроил ҳарбийлари томонидан отилган ракеталарнинг аксариятини уриб туширишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда SANA агентлиги Сурия Мудофаа вазирлигига асосланиб хабар берди.

“Бизнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимимиз душман ракеталарини ўққа тутиб, уларнинг аксариятини уриб туширди”, дейилади хабарда.

Вазирлик маълумотларига кўра, зарба Ливан ҳаво ҳудудидан берилган. Мудофаа вазирлиги аниқлик киритишича, ҳужум объекти Масяф шаҳри яқинидаги тадқиқот маркази бўлиши мумкин. Ҳозирча, қурбонлари ҳақида маълумот йўқ.

Аввалроқ, 25 ноябрь куни Исроил армияси Голан тепаликларидан Дамашқнинг жанубига ҳаво ҳужуми уюштирганди. Бу галги каби, зарбаларнинг аксарияти ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари томонидан қайтарилган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 237
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×