Исроил Президенти ҲАМАС билан сулҳ ҳақида баёнот берди
World
−
24 December 2024 7872 2 minutes
Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги музокараларда сулҳ битимига эришиш эҳтимоли ортиб бораётгани ҳақидаги хабарларга қарамай, ҳали муҳим бурилиш рўй бермаган. Бу ҳақда Исроил Президенти Ицхак Герцогга таяниб, “Bild” хабар берди.
Қайд этилишича, Исроил делегацияси Қатарда ҲАМАСнинг битим тафсилотларига жавобини кутмоқда, лекин ижобий жавоб олиш эҳтимоли кам.
Шунингдек, Ицхак Герцог Ғазо секторида 444 кундан бери асирликда қолаётган ва асосий гуманитар ёрдам, дори-дармон ёки Қизил Хоч вакиллари ташрифларисиз қолган қарийб 100 нафар гаровдаги шахсни эслатиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҲАМАС Исроил билан Ғазо сектори бўйича сулҳга эришиш эҳтимоли ҳар қачонгидан яқинроқ экани ҳақида баёнот берган эди. Унга кўра, Миср пойтахти Қоҳирада ўтказилган учрашувдан сўнг ҲАМАСнинг Исроил томони билан Ғазо сектори бўйича сулҳга эришиш эҳтимоли анча яқинлашган.
Шунингдек, “Bloomberg” исроиллик расмийларга таяниб, Исроил ҳукумати ва ҲАМАС ҳаракати музокараларда катта ютуққа эришганини ва Ғазо секторида сулҳ тузишга яқинлашганини хабар қилган эди. Маълумотларга кўра, минтақада оташкесим ўрнатилиши ўтган йилга нисбатан анча реалроқ истиқболга эга. Манбалар бу ҳафта музокаралардаги ижобий ўзгаришлар фонида Исроилдан бир ишчи гуруҳнинг Доҳага йўл олганини, у ерда келишув бўйича воситачилар билан алоқаларни тиклаш режалаштирилганини маълум қилган. Исроил Мудофаа вазири Исроил Кацнинг кеча, 16 декабрь куни парламентдаги нутқида билдиришича, сулҳга эришиш “илгари ҳеч қачон бўлмаган даражада яқин”.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28