Исроил хакерларнинг “севимли” нишонига айланди
Interesting
−
11 September 2413 2 minutes
Исроил 2026 йилнинг биринчи ярмида эълон қилинган хакерлик DDoS-ҳужумлари сони бўйича дунёда энг кўп ҳужумга учраган мамлакатга айланди. Бу ҳақда “Radware” хабар берди.
Нашрга кўра, қайд этилган барча ҳужумларнинг қарийб 17 фоизи ушбу давлат ҳиссасига тўғри келган. Хактивистларнинг (хактивист – ижтимоий, сиёсий, диний ёки мафкуравий мақсадларга эришиш учун компьютер ва тармоқ технологияларидан фойдаланувчи рақамли фаол – таҳр. изоҳи) асосий нишони давлат тузилмалари бўлган: эълон қилинган ҳужумларнинг 37,2 фоизи айнан уларнинг чекига тушган.
“Radware” маълумотларига кўра, хакерларнинг фаоллиги геосиёсий низоларга бевосита боғлиқ бўлган. 2026 йилнинг март ойида, Яқин Шарқдаги ҳарбий воқеалар ҳақидаги хабарлар фонида эълон қилинган ҳужумлар сони ўтган ойга нисбатан икки баравардан кўпроққа ортган.
2026 йилнинг дастлабки олти ойида веб-сервисларга қилинган DDoS-ҳужумлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 110,6 фоизга ўсган. Агар жорий суръатлар сақланиб қолса, йил якунларига кўра уларнинг сони тахминан 166 фоизга ошиши мумкин.
Бир вақтнинг ўзида веб-иловалар ва API’ларга қилинган зарарли сўровлар сони ҳам икки баравардан зиёдга ортган. “Radware” маълумотларига кўра, заифликларнинг 80 фоиздан ортиғи тегишли CVE идентификаторлари расман эълон қилингунга қадар ишлатила бошланган. Ҳисобот муаллифлари киберҳужумларнинг тезлашишини, жумладан, заифликларни тезроқ топиш ва ғаразли ниятдагиларнинг ҳаракатларини автоматлаштиришга имкон бераётган сунъий интеллектнинг ривожланиши билан боғламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Хитой билан боғлиқ хакерлар гуруҳи Адлия вазирлиги, NASA, Федерал захира тизими, Сенат ва бошқа муҳим давлат тармоқларига киргани ёки бунга уринганини маълум қилганди.
Live
AllToshkentda vertikal “parkovka”lar o'rnatilmoqda
11 September