Исроил Ғазода ёрдам кутаётган одамларга қарата ўт очди
World
−
11 June 2025 6892 1 minute
Исроил армиясининг Ғазо сектори жанубидаги Нетзарим коридори ҳудудида гуманитар ёрдам кутаётган тинч аҳолига уюштирган ҳужумида камида 22 фаластинлик ҳалок бўлди, кўп сонда яраланди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.
Тиббий манбалар ва гувоҳларнинг сўзларига кўра, Исроил ҳарбийлари 11 июнь куни эрта тонгда гуманитар ёрдам олиш учун йиғилган фаластинликларга қарата ўт очган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 22 киши ҳалок бўлган ва яна кўп одамлар яраланган.
Манбаларнинг қайд этишича, минтақадаги оғир гуманитар вазиятга қарамай, очликдан азоб чекаётган аҳолига ҳужумлар давом этмоқда.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August