Исроил бу сафар тўйдагиларни нишонга олди. 6 киши ҳалок бўлди
World
−
20 December 2025 4912 2 minutes
Исроил аскарлари Ғазо шаҳри шарқидаги Эт-Туффаҳ маҳалласидаги бошпанани тўй пайтида артиллерия ўқлари билан нишонга олди ва олти фаластинликни ўлдирди. Бу ҳақда NTV хабар берди.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш расмийларининг айтишича, олти нафар фаластинлик ҳалок бўлган, жумладан, уларнинг бир нафари аёл киши. Шунингдек, беш киши яраланган, улардан уч нафари оғир аҳволда. Яраланганлар Ғазо шаҳри марказидаги Баптист шифохонасига олиб борилган.
Исроил армияси ҳужумда тинч аҳолини нишонга олганини тан олган. Армия баёнотида 6 нафар фаластинлик ҳалок бўлган ҳужум бўйича тергов бошлагани қайд этилган. Шунингдек, баёнотда тинч аҳолига етказилган зарар учун афсус билдирилган ва ҳужумни амалга оширган бўлинмалар “Сариқ чизиқ”нинг ғарбий томонидаги баъзи тузилмаларда бир нечта “гумондорлар”ни аниқлагани даъво қилинган. Ҳужумда тинч аҳоли нишонга олингани тан олинган ҳолда, Исроил армияси ҳодисага алоқадор бўлмаган шахсларга етказилган зарар учун афсусда эканлигини билдирган.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, АҚШ Президенти Дональд Трамп 2025 йил 9 октябрь куни Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги сулҳ режасининг биринчи босқичини маъқуллаганидан кейин, 11 октябрдан бери Исроил ҳужумларида 395 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган ва 1088 киши яраланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилнинг Ғазо шаҳри шарқида жойлашган маҳалласидаги кўчирилган аҳоли бошпана топган мактабга уюштирган ҳужуми оқибатида 5 нафар фаластинлик ҳалок бўлганди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September