Ишқий муносабатлар яширин математик қонуниятларга бўйсунади – тадқиқот

Interesting

image

Олимлар ишқий муносабатлардаги бурилиш нуқталарини аниқлаш учун аниқ математик моделларни қўллади. Бу ҳақдаги тадқиқот “ScienceDaily”да эълон қилинди.

Қайд этилишича, халқаро олимлар гуруҳи инсон туйғулари ва боғланиб қолиш динамикасига бағишланган тадқиқот ўтказган. Мутахассислар ишқий муносабатлар сақланиб қолиши ёки ажрашишга олиб келишини белгиловчи омилларни таҳлил қилиш учун математик моделлаштиришдан фойдаланган. Иш натижалари шуни кўрсатдики, жуфтликлар ўртасидаги ҳис-туйғуларнинг эволюцияси формулалар ёрдамида тавсифлаш мумкин бўлган муайян қонуниятларга бўйсунади.

Тадқиқот давомида илмий гуруҳ жуфтликларнинг биргаликдаги ҳаётининг турли босқичларидаги ўзаро муносабатлари орасидаги ўзгаришларни таҳлил қилган. Математик моделлар “критик нуқталар” ёки бурилиш лаҳзаларини аниқлаш имконини берган. Айнан шундай ҳолатларда ҳатто кичик ташқи таъсир қилувчи омиллар ёки жуфтликлардан бирининг хулқ-атворидаги арзимас ўзгаришлар ҳам риштанинг эмоционал траекториясини сезиларли даражада ўзгартиришга қодир.
 
Иш муаллифларининг билдиришича, бундай миқдорий ёндошув низолар ва ҳис-туйғуларнинг совиб кетиш механизмларини чуқурроқ тушунишга ёрдам беради. Шахслараро муносабатлар психологиясида математик қонуниятларни ҳисобга олиш мутахассисларга оилавий терапиянинг янада самарали усулларини ишлаб чиқишга ва никоҳдаги инқирозли даврларни олдиндан айтиб беришга ёрдам бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳеч қачон никоҳда бўлмаган инсонларда саратон касаллигига чалиниш хавфи оилали кишиларга қараганда юқорироқ экани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends