Ироқ Бош вазирига суиқасд уюштирилди

World

image

Ироқ Бош вазири Мустафо ал-Козимийнинг Бағдоддаги қароргоҳига миналаштирилган дрон билан ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда “Al Arabiya” телеканали Ироқ Мудофаа вазирлигига таяниб, хабар берди.

Шунингдек, Бағдоддаги ҳукумат идоралари ва хорижий давлатлар элчихоналари жойлашган “яшил ҳудуд”да отишма бўлгани хабар қилинган.

“Associated Press” нашрининг хабар беришича, Ироқ Бош вазири Мустафо ал-Козимий ҳужум оқибатида жабрланмаган. 

Ироқ хавфсизлик хизматига кўра, дрон ушланган. Ҳужум ортида ким тургани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.


Tags

Rate Count

222

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends