Instagram’да фаҳшни тарғиб қилган шахслар қамалди
Crime
−
12 August 14199 1 minute
Аҳлоқсиз видеолар олиб, уни Instagram орқали тарқатган шахслар 10 суткага қамалди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжати билан танишди.
Ҳужжатда келтирилишича, 2004 йилда туғилган Ж.Й. ва 2001 йилда туғилган А.Г. жорий йилнинг 10 август куни Учтепа туманида жойлашган клубда, яъни жамоат жойида ўзларини ижтимоий тармоқ фаоли сифатида кўрсатиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаган ҳолда аҳлоқий бузуқ видеоларни тасвирга олган ва тўғридан тўғри ижтимоий тармоққа жойлаган. Бундан ташқари, улар баланд овозда бақир-чақир қилиб, шовқин-сурон кўтарган ва атрофдагиларнинг тинчлиги ҳамда осойишталигини бузиб, майда безорилик содир қилган.
Бугун, 12 август куни Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида мазкур иш кўриб чиқилган. Судда Ж.Й. ва А.Г. қилган ишларини тан олган ва бундан пушаймонлигини айтиб, суддан енгиллик беришни сўраган.
Улар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилган ва шу моддага асосан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда Instagram’даги келишмовчилик ортидан жанжал кўтарган 7 нафар аёл 5 суткага қамалган эди.
Live
AllIdlibda o'q-dori ortilgan mashina portlab ketdi
01 September
Pezeshkiyon va Putin Bishkekda uchrashdi
01 September