Имрон Хон отишма вақтида яраланди (видео)
World
−
03 November 2022 22221 1 minute
Бугун, 3 ноябрь куни Покистоннинг собиқ Бош вазири Имрон Хон Гужранвала шаҳридаги сиёсий юриш пайтида содир бўлган отишма чоғида яраланди. Бу ҳақда “Geo. tv” канали хабар берди.
Қайд этилишича, Имрон Хон оёғидан уч-тўрт марта ўқ еган. Шунингдек, собиқ Бош вазир бошчилигидаги “Теҳрик-и-Инсаф” сиёсий ҳаракатининг яна бир неча аъзоси яраланган.
Ҳозирда гумонланувчи қўлга олинган.
Аввалроқ, Покистоннинг собиқ Бош вазири Имрон Хонни олиб кетаётган машина репортаж олиб бораётган журналистни уриб юборган эди. Оқибатда журналист вафот этган.
Live
All