Собиқ Бош вазирнинг машинаси уриб юборган журналист вафот этди

Олам

image

Покистоннинг собиқ Бош вазири Имрон Хонни олиб кетаётган машина репортаж олиб бораётган журналистни уриб юборди. Бу ҳақда “Express Tribune” нашри хабар берди. 

“Маҳаллий телевидение мухбири Садаф Наим якшанба куни Покистон “Теҳрик-и-Инсаф” партияси етакчиси Имрон Хоннинг машинаси уриб юбориши оқибатида вафот этди”, дейилади хабарда.

Газетанинг ёзишича, журналист Имрон Хон тарафдорларининг Исломобод томон йўл олган юришини ёритиб кетаётган бўлган. Уни кимдир итариб юборган ва у машина ғилдираклари остида қолган.

Воқеадан кейин партия раҳбарияти юришни тўхтатган. Собиқ Бош вазир аёлнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирган.

Покистоннинг амалдаги Бош вазири Шаҳбоз Шариф эса марҳумнинг оиласига товон пули беришни ваъда қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

206

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг