Илон Маск сунъий интеллект серверларини коинотга кўчирмоқчи

Tech News

−

image

Америкалик миллиардер Илон Маск сунъий интеллектни ривожлантириш учун серверлар ва ҳисоблаш марказларини Ер атрофидаги орбитага олиб чиқишни таклиф қилди. Бу ҳақда у инвестор Рон Барон билан суҳбатда сўз очди.

Маскнинг сўзларига кўра, орбитада марказларни ердаги электр тармоқларини юкламасдан, қуёш панелларидан қувватлантириш мумкин. Йилига тераватт ёки йилига 200 гигаватт миқёсидаги мақсадлар учун коинотга чиқишга тўғри келади, чунки Ер юзида бундай вазифалар учун бунча кўп энергия топиб бўлмайди.

Илон Маскнинг қўшимча қилишича, АҚШда ўртача электр энергияси истеъмоли 500 гигаваттдан ошади. Агар фақат сунъий интеллект эҳтиёжлари учун ҳар йили 200 гигаватт қўшилса, мамлакат электр тизимини йилига 40 фоизга кенгайтиришга тўғри келади. Бу эса имконсиз.

Унинг баҳолашича, коинотдаги қуёш панеллари атмосфера тарқоқлиги йўқлиги ҳисобига 30 фоиз кўпроқ энергия ишлаб чиқаради.

“Starship парвозларининг арзонлашуви билан коинот марказлари ердагилардан кўра фойдалироқ бўлади”, дея хулоса қилган у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маскнинг Neuralink компанияси бутунлай кўрмайдиган ёки туғма равишда кўриш қобилиятига эга бўлмаган инсонларга кўриш имконини беришга мўлжалланган Blindsight қурилмасини ишлаб чиққани ҳақида хабар берилган э. Қурилма техник жиҳатдан тайёр, энди уни инсонларда синаш учун тегишли идоралардан рухсат олиш керак.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends