Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи якунланди
Local
−
20:46 1201 1 minute
Бугун, 24 август куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Куни кеча, 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев озарбайжонлик мавқедоши билан тор доирада учрашув ва Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилишини ўтказди. Абадий дўстлик тўғрисидаги тарихий шартнома ва салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланди, қатор қўшма лойиҳаларга старт берилди. Етакчилар икки мамлакатнинг олий давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Ташриф доирасида Озарбайжон Президенти Янги Тошкент лойиҳаси билан танишди. Давлат раҳбарлари Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг янги кампусини очиш ва Янги Тошкентда “Озарбайжон” боғини барпо этиш ишларини бошлаш маросимларида иштирок этди.
Бугун, 24 август куни саммит Бухорода давом этди. Давлат раҳбарлари рафиқалари билан қадимий шаҳарнинг тарихий обидаларини томоша қилган.
Олий мартабали меҳмонларга Бухоро вилоятининг рақамлаштириш, енгил ва электротехника саноати каби соҳалардаги салоҳияти ҳақида маълумот берилган.
Тадбирлар тугагач, Бухоро халқаро аэропортида Президент Илҳом Алиев ва рафиқасини Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кузатиб қўйган.

Шу билан Ўзбекистон раҳбари ҳам Бухорога сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келган.
Live
All